Эктор Купер: «Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш – жуда яхши ғоя»
Бугун, 20 март куни Наннинг шаҳридаги «Guangxi Sports Centre» стадионида «China Cup-2019» мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва ҳужумчи Элдор Шомуродов қатнашди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.
«Бу ерда бўлиб турганимдан хурсандман. «Сhina Cup» – жуда яхши мусобақа. Унда кучли жамоалар иштирок этишади. Уларга қарши ўйнаш биз учун фойдали бўлиши шубҳасиз. Биз мазкур мусобақа орқали Жаҳон чемпионати саралашига тайёргарлик кўрамиз. Бу мусобақага тайёрланиш учун кўп вақт бўлмади. Кеча келдик. Ҳозирча битта машғулот ўтказдик. Шунга қарамай, мусобақа давомида ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Осиё Кубоги билан солиштирганда бизнинг таркибимизда катта ўзгаришлар йўқ. Деярли ўша таркиб билан Хитойга ташриф буюрдик. «China Cup» мусобақасида Осиё Кубогидаги каби ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Мен Хитойга биринчи бор келишим. Аввал бу мамлакатда бўлмаганман. Шу сабабли жамоам билан ёрқин ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Аммо биз учун энг муҳими Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Мазкур мусобақаларга ўхшаш турнирлар орқали мундиал саралашига тайёргарлик кўрамиз.
Фабио Каннаваро айни пайтда Хитой терма жамоасини бошқариб бораётганини биламан. У 15 йил олдин Миланнинг «Интер» таркибида ўйнаганди. У жуда яхши футболчи. Тартибли ўйин намойиш қиларди. У мураббий сифатида анча тажриба тўплагани аниқ. Футболчилардан ҳам тартиб интизомга амал қилишни талаб қилиши табиий. Мен Каннаварога мураббийлик фаолиятида омад тилайман.
У буюк мураббий бўлиб етишишига ишонаман. Унда бунинг учун барча жиҳатлар мавжуд. Агар майдонда мураббий сифатида учрашадиган бўлсак, мен Каннаварони мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламан.
Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш – жуда яхши ғоя. Бу фақат Ўзбекистон ёки Хитой учун эмас, Осиёдаги барча терма жамоалар учун жуда яхши имконият. Мен бу ғояни қўллаб-қувватлайман. Бу ҳолат бутун дунёда футбол ривожига ҳисса қўшиши аниқ», - деди Купер.
Элдор Шомуродов эса турнир олдидан ўз фикрларини қуйидагича ифодалаган: «Бизни Хитойда жуда яхши кутиб олишди. Бунинг учун ташкилотчиларга катта раҳмат. Наннинг янги шаҳар экан. Жуда чиройли. Шаҳар менга ёқди, менда яхши таассурот қолдирди».
Эслатиб ўтамиз, мусобақа эртага старт олади. Унинг тақвими қуйидагича:
Ярим финал
21 март, 16:35. Хитой – Таиланд
22 март, 16:35. Ўзбекистон – Уругвай
25 март
12:30. Учинчи ўрин учун баҳс
16:35. Финал
Барча учрашувлар Наннинг шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Мавзуга оид
15:36 / 18.11.2021
Конго ДР миллий жамоаси Эктор Купернинг қўпол хатоси сабабли ЖЧ-2022 орзусидан мосуво бўлиш арафасида. Аслида нима бўлганди?
12:13 / 16.11.2021
«Рома»даги асосий мақсад, Моуриньонинг бошқалардан фарқи, «Пахтакор»га ўтмагани, Бабаян, Купер, Абрамов ва Катанец даври таққоси – Шомуродов билан интервью
21:50 / 01.07.2021
«Купер ҳимоя қилган футболчилар унга ортдан пичоқ уришди» — Санъат Шарипов Абрамовни ким чақиргани, Равшан Эрматов ва ўзбек футболидаги муаммолар ҳақида
02:22 / 14.05.2021