Эрон Трампнинг сўзлари тўқнашувлар келтириб чиқариши мумкинлигидан ташвишланмоқда
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Баҳром Қосимий АҚШ президенти Дональд Трампнинг Голан тепаликлари Исроилга тегишли эканини тан олиш зарурлиги тўғрисидаги баёноти фонида бу «янги тўқнашувлар»га олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, Теҳрон Голан тепаликлари Исроилга тегишли эканини тан олиш зарурлиги ҳақидаги Трампнинг баёнотини қоралайди.
«Сионистик тузум оккупацион режим сифатида бирорта араб ва исломий ҳудудлар устидан суверенитетга эга эмас. Бу режим томонидан тажовузкорлик ҳамда оккупацияни тезда тугатиш керак», - дейилади Қосимийнинг хабарида.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигидан қўшимча қилишларича, Теҳрон барча ўзгаришларни диққат билан кузатиб боради ва Сурия ҳукумати ҳамда бошқа давлатлар билан маслаҳатлашувлар якуни бўйича ўз сиёсий йўналишини аниқлаштиради.
Бундан олдин, Дональд Трамп АҚШ учун Исроилнинг Голан тепаликлари устидан суверенитетини тан олиш вақти келганлигини билдирганди.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024