Жаҳон | 17:33 / 26.03.2019
5437
1 дақиқада ўқилади

Reuters: Тереза Мэй 27 март куни қачон истеъфога чиқишини маълум қилиши мумкин

Фото: EPA-EFE/FACUNDO ARRIZABALAGA

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 27 март куни ўзининг истеъфога чиқиш санасини маълум қилиши мумкин. бу ҳақда Британия парламентидаги манбасига таяниб Reuters агентлиги хабар қилди.

Манбанинг сўзларига кўра, ҳукумат раҳбари консерватив партия етакчиларини бирлаштирган Комитет 1922 деб номланувчи йиғилишда чиқиш қилади. Унинг айтишича, Мэй бош вазир лавозимидан кетадиган санани маълум қилиш "эҳтимоли юқори".

Аввалроқ Буюк Британиянинг бир қатор вазирлари Тереза Мэйни лавозимидан четлатишга келишиб олишгани хабар қилинганди.

The Sunday Times нашрининг маълум қилишича, 11 нафар катта вазир телефон орқали мулоқотда Мэй “беқарор сиёсий шахсга айлангани” сабабли ўз истеъфосини эълон қилиши кераклиги ҳақидаги фикрга келишган.

Мавзуга оид