Жаҳон | 14:24 / 03.04.2019
22754
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон президенти илк давлат ташрифи билан Россияга келди

Фото: akorda.kz

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Россияга келди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Бу Қозоғистон янги президентининг хорижга илк ташрифидир.

Кремль матбуот хизматининг хабар қилишича, икки давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб мавзулари, Евросиё ҳудудидаги интеграцион жараёнларнинг бориши ҳамда минтақадаги долзарб масалаларни муҳокама қилишади.

Музокаралар якунига кўра икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

19 март куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз ваколатларини топширди. 20 март кунидан бошлаб Тоқаев Қозоғистон президенти вазифасини бажаришга киришди. 

Мавзуга оид