Ўзбекистонда ташкил этилаётган Шарда университетининг асосий вазифалари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистонда Шарда университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги ва “Sharda Educational Trust” (Ҳиндистон Республикаси) таълим трастининг Ўзбекистонда Шарда университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Университет фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
электр муҳандислиги, ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик, компьютер тизимларига хизмат кўрсатиш, электроника, коммуникация инжиниринги, бизнес-менежмент ва талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида юқори малакали мутахассисларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлашни таъминлаш;
таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, илм-фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этиш;
юқори малакали мутахассисларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан уларнинг малакавий амалиётини етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиш;
меҳнат бозорининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборот- коммуникация технологиялари, муҳандислик-техника, тиббиёт ва аниқ фанлар соҳаларида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш, шунингдек, олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш;
таълим ва илмий-техникавий соҳаларда етакчи хорижий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024