Ҳукумат қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига янги йўл белгилари киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали ёзмоқда.

Улар:

“Диққат, темир йўл кесишмасини тўсувчи қурилма”. Мазкур йўл белгиси тўсувчи қурилма билан жиҳозланган темир йўл кесишмасига етмасдан ўрнатилади ва ҳайдовчиларни олдинда тўсувчи қурилма борлиги ҳақида огоҳлантиради.

“Сунъий йўл нотекислиги”. Мазкур белги йўлнинг сунъий нотекислик ўрнатилган қисмига яқинлашаётганлик тўғрисида огоҳлантиради. Тезликни мажбурий камайтириш учун қўлланилади.

“Тирбандлик”. Ушбу белги вақтинчалик ёки тасвири ўзгарадиган ҳолатда тирбандлик ҳосил бўлган йўл ёки чорраҳага кириш олдидан йўлни ёки чорраҳани айланиб ўтиш имконияти бўлган жойга ўрнатилади.

“Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган”

“Портловчи ва тез алангаланувчи юкни ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган”

“Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлак”

“Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлакнинг охири”

“Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлак”