Ўзбекистон | 07:49 / 12.04.2019
12364
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон шарқида машғулотлар давом этмоқда: куч тузилмалари бир жамоа бўлиб ҳаракатланмоқда

9 апрелдан бошлаб Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб машғулоти бошланган. Қуролли Кучларнинг барча таркибий қисмлари томонидан биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича ўтказилаётган машғулотлар 13 апрелга қадар давом этади. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, машғулотларга Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва бошқа бўлинмалари, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органларининг куч ва воситалари жалб этилган. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

11 апрель куни Шарқий ҳарбий округининг бир нечта полигонида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти режасига мувофиқ куч тузилмаларининг минтақадаги вазият беқарорлигининг олдини олиш ҳамда чегараолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктларида жамоат тартибини сақлаш бўйича ҳаракатига оид масалалари амалда кўриб чиқилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, ўқув машғулоти Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғининг раҳбарлигида ўтказилмоқда.

Мавзуга оид