Ўзбекистон | 07:44 / 13.04.2019
28244
1 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги инспекция бошлиғи ўринбосари ишдан олинди. У уч кун олдин лавозимга тайинланганди

Энергетика вазирлиги тузилмасида яна лавозим ўзгаришлари юз берди. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори қабул қилинди.

Хусусан, Умаржон Усмоналиевич Эгамбердиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Умаржон Усмоналиевич Эгамбердиев
Фото: bioraf.ru

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 2019 йил 12 апрель куни бу ҳақдаги тегишли ҳужжатни имзолаган.

Маълумот учун: Умаржон Эгамбердиев 2019 йил 9 апрель куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланганди.

У аввал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергетикаси соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари ("Ўздавэнергоназорат") (2011-2019) вазифасида ишлаган.

Мавзуга оид