Ўзбекистон | 11:51 / 13.04.2019
18280
3 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазирлиги тузилмасида янги лавозим тайинлови амалга оширилди

Фото: KUN.UZ

Ҳукумат қарори билан Носир Нодирович Хўжаев Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг ижрочи директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. Қуйидагилар жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари, дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларининг ижара тўловларини жамлаш, ушбу маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги, яъни биринчи синф ўқувчиларини, «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчиларини, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқувчиларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни ҳамда ўқитувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини ижара асосида таъминлаш учун умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармаларига умумтаълим фанларидан дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларини харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари учун бепул ва ижара асосида умумтаълим фанларидан дарсликларни умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармаларига харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

харид қилишнинг тасдиқланган истиқбол квоталаридаги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этувчи нашриётлар ва босмахоналарга дарсликларни чакана савдо тармоғи орқали сотилишини қўллаб-қувватлаш учун қисқа муддатли мақсадли ссудалар ажратиш орқали ёрдам кўрсатиш;

Жамғарма маблағларини ўз вақтида тушишини таъминлаш ва таҳлил қилиб бориш.