Технология | 11:29 / 16.04.2019
16932
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда яна пастлади

Фото: Androidcentral.net

Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси 2019 йил март ойи якунлари бўйича жаҳонда мобил ва симли интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган Speedtest Global Index ойлик рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистоннинг позициялари янада ёмонлашди:

мамлакат мобил интернет тезлиги бўйича бир позицияни йўқотди ва 9,49 Мбит/с. тезлик билан 127-ўринни эгаллади;

симли интернет тезлиги бўйича 11,81 Мбит/с. тезлик билан 178 давлат орасида 131-ўриндан жой олди.

Норвегия (67,54 Мбит/с.) мобил интернет тезлиги, Сингапур (199,62 Мбит/с.) симли интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни эгаллаган.

Speedtest сервисдан ўз уланиши тезлигини текширишда фойдаланувчи шахслардан олинган маълумотлар асосида тезликни ҳисоблаб чиқаради ҳамда рейтингни шакллантиради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид