«Ростов» ҳужумчиси, якшанба куни «Спартак» билан ўйинда (2:1) ғалаба голини урган Элдор Шомуродов «Спорт Экспресс» мухбири саволларига жавоб қайтарди.

– Душанбада Ростов-Доннинг ҳақиқий қаҳрамонидек уйғондингизми? 
– Бундай демаган бўлардим. «Спартак» устидан қозонилган ғалабани унутиб, кейинги ўйин ҳақида ўйлаш керак.

– Москваликлар биринчи навбатда ниманинг ҳисобига мағлуб этилди?
– Иккита омилни айтган бўлардим: интизомли ўйин ва астойдил борини бериб ўйнаш ҳисобига. Йигитлар ўйин учун режани бажаришди. Ва, албатта, мухлисларнинг қойилмақом қўллаб-қувватлашлари. Уларга гап бўлиши мумкин эмас!

– Гол уришингизни олдиндан сезганмидингиз?
– Очиғини айтсам, ўйиндан олдин менга кўпчилик: «Элдор, сен майдонга тушиб, уни голсиз тарк этмайсан!» деганди. Жамоадошларим ва мухлислар ана шундай фикрда эдилар. Менга нега бунчалар ишонч билдиришаётганини билмайман, лекин якунда улар айтганидай бўлди. (кулади)

– «Спартак» нимаси билан ҳайрон қолдирди? Меҳмонлардан яхшироқ ўйин кутганмидингиз?
– Умуман олганда, рақибнинг ана шундай ўйнашига тайёрлангандик. Тан олиш керак, «қизил-оқлар» етарлича вазиятлар яратишди. Биз шунчаки ўз имкониятларимиздан яхшироқ фойдалана олдик.

– Ўзбекистонда сизни Месси деб аташади. Энди «Ростов»дагилар нима дейишяпти?
– Барибир бу фикрга қўшилмайман. Ўзбек Мессиси деб аташлари афсона холос. Мени ҳеч ким бундай деб чақирмаган.

– Унда нима деб чақиришади?
– Шома ёки Шомик. Ватанимда ҳам, бу ерда ҳам.

Шомуродов: «Гол бўлишини зарба беришим биланоқ сезгандим»

– Ўйин тугагандан кейин Валерий Карпин сизга нима деди?

– «Ўзинг хоҳласанг, қўлингдан келади».

– Демак, хоҳламайдиган пайтларингиз ҳам бўларкан-да?