Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига киритган голи Hyundai Goal of the Tournament томонидан жаҳон чемпионатининг энг чиройли голини аниқлаш учун даъвогарлар рўйхатидан ўрин олди.
Аввалроқ ўзбекистонлик ҳужумчининг ўткир бурчак остида турганига қарамасдан, рақиб дарвозасига парашют услубида киритган голи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол деб топилганди.
Жаҳон чемпионатининг энг чиройли голи учун даъвогарлар рўйхатига 12 нафар футболчининг голлари киритилган:
Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) – Конго
Керим Алайбегович (Босния ва Ҳерцеговина) - Қатар
Хулиан Алварес (Аргентина) – Швейцария
Жуд Беллингем (Англия) - Франция
Сидни Кабрал (Кабо Верде) - Аргентина
Эрлинг Ҳоланд (Норвегия) – Бразилия
Вилсон Исидор (Ҳаити) - Марокаш
Элайжа Жаст (Янги Зеландия) - Эрон
Дайзен Маэда (Япония) – Швеция
Килиан Мбаппе (Франция) - Сенегал
Лионел Месси (Аргентина) – Жазоир
Ферран Торрес (Испания) - Аргентина
Овоз бериш учун ҳавола: https://play.fifa.com/gott/en/
Овоз бериш 27 июл куни якунланади.











