Автомобилчиларга кундузи яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш мажбуриятини юклаётган ЙҲҚдаги янгиликни Norma таҳлил қилди.

Нима юз берди?

Ҳукумат Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган тузатишлар пакетини тасдиқлади. Улар сирасига «кундузи чироқ ёқиш» ҳам киради. Аввалига янгиликлардан келиб чиқиб, ким, қачон ва қайси «чироқдан» фойдаланиши кераклигини билиб оламиз (қуйидаги жадвалга қаранг).

Т/р

Шартлар

Транспорт воситасининг тури

Ташқи ёритиш асбобларининг тури

1

Кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчалари ва махсус товушли ишоралари ёқилган транспорт воситалари томонидан кузатиб келишда

Кузатиб келинаётган транспорт воситаси

Яқинни ёритувчи чироқлар


 

2

Қувиб ўтишда

(товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга)

Қувиб ўтаётган транспорт воситаси

Чироқларнинг ёқиб ўчирилиши

3