Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перунинг ўз жонига қасд қилишга уринган собиқ президенти вафот этди
Фото: IVAN ALVARADO / REUTERS
17 апрелда ҳибсга олиниши вақтида ўз бўйнига ўқ узган Перунинг собиқ президенти Алан Гарсия шифохонада ўзига келмай вафот этди. 70 ёшли Гарсия ўз жонига қасд қилишга уринишдан кейин оғир аҳволда шифохонага етказилганди.
Шифокорлар Гарсия кома ҳолатида эканлиги, унинг юраги уч марта тўхтаб қолгани ва жонлантириш олиб борилганини маълум қилишган.
Telesur нашрининг маълум қилишича, собиқ президент ҳушига келмай вафот этган.
Гарсия Перу президенти лавозимини 2 маротаба – 1985-1990 ва 2006-2011 йилларда эгаллаган. Унга президентлиги вақтида Бразилиянинг Odebrecht қурилиш компаниясидан пора олиш айблови қўйилганди.
Мавзуга оид
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
20:44 / 04.07.2025
«Бу ҳазилми?» – перуликлар президент маошининг икки баравар оширилганини кескин муҳокама қилишяпти
18:01 / 25.04.2025
Перуда 5 минг йиллик мумиё топилди
17:50 / 16.04.2025