Ўзбекистон | 12:03 / 19.04.2019
71818
2 дақиқада ўқилади

Отабек Назиров Ўзбекистон аҳолисининг «сандиғи»да қанча пул борлиги ҳақида гапирди

Фото: KUN.UZ

Жуда камайтириб ҳисоблаганда, Ўзбекистон аҳолисининг «сандиғи»да бир неча миллиард доллар бор. Бу ҳақда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров маълум қилди.

Унинг «Лаборатория бизнеса»га берган интервьюда айтишича, агентлик аҳолида мавжуд бўлган маблағлар миқдорини баҳолади. «Бугунги кунда аҳолида «сандиқ»да бўлган ҳақиқий пуллар миқдори бир неча миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ўнлаб миллиард доллар бўлиши ҳам мумкин», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, бу пуллар ишлаши учун молиявий воситаларни ривожлантириш керак. Шунда бизнес аҳоли маблағларини сармоя сифатида жалб қилиш имконига эга бўлади.

«Нима учун бу пуллар сандиқда ётибди?.. Улар ишлаши учун молиявий воситаларни ривожлантириш лозим, оддий қоида. Низоларни бартараф этиш, мулкдорлар ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун адолатли суд тизими бўлиши керак», - дея таъкидлаб ўтди Назиров. 

Мавзуга оид