Ўзбекистон | 13:10 / 19.04.2019
13785
2 дақиқада ўқилади

Шерзод Шерматов: «Мен газетанинг душмани эмасман»

Фото: Халқаро пресс-клуб

Таълим тизимида қандай ишлар олиб борилаётгани ҳамда бу йилги обуна мавсумида турли миш-мишларга сабаб бўлган «мажбурий обуна» масаласига ойдинлик киритиш мақсадида журналист Ситора Тожиддинова Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан суҳбатлашди

«Мен газета ўқийман. Нафақат газета, балки барча оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларни ҳам кузатаман. Газеталар зўр бўлсин, халқ ўқисин. Мени газетанинг душманига чиқариш керак эмас.

Лекин бирорта даврий босма нашрда маркетинг бўйича мутахассис ёки иқтисодий ривожланиш билан шуғулланувчи мутахассис йўқ. Бир бош муҳаррирга газета мактабларга вақтида етиб бормаётганини айтдим. У буни эса почтанинг айби эканини билдирди. Майли, почта айбдордир. Бироқ бу билан унинг иши юришиб қолмайди-ку», - деди у.

«Бир гапни яна таъкидлашни истайман, мен мажбурий деган нарсага қарши бўлдим. Газетага, ихтиёрий обунага эмас. Шу нарсада сал тушунмовчилик бўляпти. Мана, ўқитувчини мажбурий меҳнатдан, мажбурий обунадан, мажбуран қандайдир ҳомийликлар қилишдан халос қилдик. Лекин газета ўқимасин, демадик. Мисол учун, менинг чўнтагимда маълум миқдорда пулим бор. Унга хоҳласам, сув олиб ичаман, хоҳласам болаларимга нимадир харид қиламан, хоҳласам, газетага обуна бўламан. Яъни ўқитувчи ўз пулини ўзи истаганича ишлатсин. Мен бундай ҳолатда қандай қилиб уни чеклашим мумкин. Яна такрор айтаман: мен газетанинг душмани эмасман», - дея маълум қилган Шерматов. 

Мавзуга оид