Спорт | 16:20 / 20.04.2019
4891
2 дақиқада ўқилади

Андрей Абдувалиев Осиё енгил атлетика ассоциациясига вице-президент бўлди

Бугун, 20 апрель куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Низомжон Тўхтабоев, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси президенти Андрей Абдувалиев ва федерация бош котиби Камолиддин Рўзимухаммедов ҳам иштирок этишди.

Конгресс доирасида давомида Осиё енгил атлетика ассоциацияси президенти ва вице-президентилиги (1 нафар катта вице-президент ва 5 нафар вице-президент) учун сайловлар ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси президенти Андрей Ҳакимович Абдувалиев ҳам Осиё енгил атлетика федерациялари ассоциацияси вице-президенти лавозимига сайланди.

Дахлан Ал-Ҳамад эса Осиё енгил атлетика ассоциацияси президенти лавозимини сақлаб қолган.

Маълумот учун, Андрей Абдувалиев 1966 йилда туғилган. МДҲ бирлашган терма жамоаси сафида 1992 йилги Олимпия ўйинларида чемпионликни қўлга киритган. 2000-2012 йиллар давомида Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг бош котиби лавозимида фаолият олиб борган. У 2018 йилнинг майида Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг янги раҳбари этиб сайланганди.

Мавзуга оид