Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятларини таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилар:
қонунийлик;
эркаклар ва аёллар тенглигини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этиш;
тенг ҳуқуқли муносабат ва жинси бўйича камситишга йўл қўймаслик;
очиқлик ва шаффофлик;
давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги;
эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятларини таъминлашга доир чора-тадбирларнинг устуворлиги;
эркаклар ва аёлларнинг тенглигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда давлат органларининг жавобгарлиги ва ҳисобдорлиги.
Эркаклар ва аёлларнинг имкониятлари тенг бўлиб, улардан фойдалана олиш давлат томонидан кафолатланади.
Жамиятнинг қайси соҳасида бўлишидан қатъий назар жинси бўйича бевосита ва билвосита камситишга йўл қўйилмайди.
Жинси бўйича камситишнинг ҳар қандай кўриниши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бартараф этилади.
Қуйидагилар жинси бўйича камситиш ҳисобланмайди:
аёллар учун ҳомиладорлик, туғиш ва кўкрак сути билан боқиш даврида махсус шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдаги фарқларни белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибга кўра ҳарбий хизматга фақат эркакларни чақириш;
эркаклар ва аёллар репродуктив саломатлигини асраш билан боғлиқ меҳнат муҳофазасини ўзига хос хусусиятлари;
эркаклар ва аёлларнинг пенсия ёшидаги тафовутлар;
қонунчилик асосида жамиятнинг барча жабҳаларида эркаклар ва аёлларнинг тенглигини таъминлашга қаратилган вақтинчалик махсус чора-тадбирларни белгилаш;

















