Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Унга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 7 500 000 (етти миллион беш юз минг) сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти белгиланган.
Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминлаши кўрсатилган.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда 878 нафар уруш фахрийси бор.
















