Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расмий сектордаги бандлик ўсди, бироқ Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми ҳамон норасмий секторда
Фото: iStock
Ўзбекистонда 2019 йилнинг I чорагида меҳнат ресурслари миқдори меҳнатга лаёқатлилар сонининг 183,2 минг кишига ортгани ҳисобига 18,9 млн кишини ташкил этди. Бу 2018 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 1 фоизга кўп, деб хабар бермоқда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.
Ижтимоий фаол аҳоли сони эса 14,7 млн кишига етган (2018 йил январь-март ойларига нисбатан 1 фоиз юқори).
Шу билан бирга, расмий ижтимоий сектордаги бандлик 5,4 млн кишини ташкил қилади. Мазкур кўрсаткич ижтимоий соҳада банд бўлганлар (92,2 мингга), шунингдек, патентга эга юридик шахс бўлмаган тадбиркорлар (76,9 мингга) ортиши ҳисобига 176,3 мингга (3,4 фоизга) кўпайган.
Норасмий сектордаги бандлик ўтган йилги кўрсаткич билан бир хилда қолган – 7,9 млн киши. Бунда вақтинчалик бир марталик ва мавсумий ишларни бажарувчилар сони (41,9 мингга) ошгани кузатилган, меҳнат шартномаларисиз ишлаётганлар ва махсус рухсатномасиз тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётганлар сони эса умумий олганда бироз (3,6 мингга) камайган.
Бундан олдин, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси неча фоиз экани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
18:21 / 23.01.2026
Ҳар бир туманда 5-10 та маҳаллани боғлайдиган саноат зоналари ташкил этилади
17:55 / 23.01.2026
Ҳар бир вазирлик ва ҳокимликнинг фаолияти маҳалла билан боғланади – президент
18:43 / 09.12.2025