Диний мазмундаги материалларни тайёрлашда нималарни кўрсатиш керак?
Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2014 йилдаги «Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 10-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
Маълумот учун: диний мазмундаги материаллар – дунёдаги турли динларнинг асослари, тарихи, мафкураси, таълимоти ва шарҳлари ҳамда маросимларини ўтказиш амалиётини акс эттирувчи китоблар, рисолалар, журналлар, газеталар, варақалар ва бошқа босма нашрлар, аудиовизуал асарлар (теле-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзмалари, мультфильмлар, аниме, хэнтай ва шу кабилар), ахборот ташувчи электрон жисмлар (дискетлар, CD, DVD дисклари, Интернет тармоғида жойлаштирилган материаллар ва шу кабилар).
Қуйидаги тузатишлар киритилди:
• Ўзбекистон ҳудудида муомалада бўлиши тақиқланган диний мазмундаги материалларнинг рўйхатини тузиш даврийлигига аниқлик киритилди – ҳар йили, камида икки марта. Эслатиб ўтамиз, рўйхат Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тузилади;
• диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ёки тарқатиш учун Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати қайта кўриб чиқилди:
а) энди бундай материалларни тайёрлаш учун ҳам, уларни олиб кириш ёки тарқатиш учун ҳам рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси талаб этилмайди;
б) материалларни тайёрлаш учун нашр этилиши режалаштирилган материаллар ҳақида айнан қандай маълумотлар тақдим этилиши юзасидан аниқлик киритилди: материалнинг нашрдан чиқариладиган адади, фойдаланилган манбаларнинг рўйхати (адабиётни тайёрлашда бир нечта манбалардан фойдаланилганда), материал таржима қилинган тақдирда – унинг қайси адабиётдан таржима қилингани, қаерда чоп қилингани ва тўлиқ номи;
в) нашрга тайёрлашга мўлжалланган материал муаллифи ёки таржимон диний маълумотга эга бўлса, энди унинг диний маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси талаб этилади. Бундай ҳужжатга эга бўлмаган тақдирда, бу ҳақда ваколатли органга киритиладиган хат ёки аризада кўрсатилади.
Ҳужжат 19.04.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024