15:15 / 25.04.2019
6241

Pager messengerʼида овозли хабарлар юбориш ва видеоқўнғироқларни амалга ошириш имкони пайдо бўлди

Ўзбекистонлик дастурчилар томонидан яратилган Pager messengerʼи фойдаланувчилари энди TAS-IX муҳитида овозли хабарлар юбориш ва видео қўнғироқларни амалга ошириш имкониятига ҳам эга бўлди. Бу ҳақда дастур ишлаб чиқарувчиларидан бири Анвар Каримов Kun.uzʼга маълум қилди. 

“Биз дастурни такомиллаштириш ва ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари учун тўлиқ ишончли ҳамда ҳар томонлама қулай маҳаллий мессенжер яратиш устида тинимсиз изланмоқдамиз.  Изланишлар натижасида энди Pager иловаси фойдаланувчилари учун ўзаро TAS-IX муҳитида овозли хабарлар алмашиш ва видеоқўнғироқларни амалга ошириш имкониятини яратдик. Ўйлаймизки, бу қулайлик фойдаланувчиларимиз учун айни муддао бўлади”, дейди дастурчи. 

Аввалроқ Анвар Каримов Pager иловаси орқали фойдаланувчиларнинг ўзаро матн, расм, контактлар, медиафайлларни жуда осон тарзда алмашиш имкониятлари ҳамда дастурнинг ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида ишлаши ҳақида маълумот берган эди

Маълумот учун, интернет фойдаланувчилар иловани қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олишлари мумкин:

Goоgle Play
App Store

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Top