Ўзбекистон | 17:38 / 26.04.2019
7283
1 дақиқада ўқилади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида ҳукумат давлат дастури ижроси юзасидан ҳисобот беради

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 3 май куни бўлиб ўтади.

Бугун, 2019 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 3 май куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мажлис кун тартибига «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгилаб берилган вазифалар ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари киритилган.

Шунингдек, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид