Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Донбассдаги можаро қандай шартда тугашини айтди
Россия президенти Владимир Путин Украина жануби-шарқидаги можарони бартараф этишда ёрдам бериши мумкин бўлган ягона йўлни маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА «Новости».
Россия президентининг сўзларига кўра, Донбассдаги можаро фақат Минск келишувлари амалга оширилгандан сўнг тугайди. Аммо Владимир Путин Украинадаги сайловларда ғолиб чиққан Владимир Зеленскийнинг сўзларини ёдга олди, у амнистия жорий этмаслиги ҳамда ушбу ҳудудларга махсус мақом берилмаслиги ҳақида гапирганди.
«Жаноб Зеленский декрет ёки фармон ёхуд Украинада, ўзи айтганидек, амнистияни имзоламаслиги ҳақида маълум қилди - бу бир. Иккинчидан, у бу ҳудудларга алоҳида мақом беришга рози эмас», - дея аниқлик киритган Путин.
Бундан олдин, Путин Москва Украина фуқароларига соддалаштирилган тарзда Россия фуқаролигини бериш ҳақида ўйлаётгани ҳақида маълум қилганди.
«Биз нафақат ЛХР ёки ДХРда истиқомат қилаётган кишиларга фуқароликни олишнинг бундай усулини тақдим қиляпмиз. Биз Украина фуқароларига соддалаштирилган тарзда фуқароликни бериш ҳақида ўйлаяпмиз», - деди у.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
20:44 / 26.06.2026
«Қамалда яшаяпмиз». Қримдаги вазият оғирлашмоқда
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026