Шри-Ланка президенти Майтрипала Сирисена мамлакат ҳудудида 21 апрелда содир этилган терактларга алоқадорликда гумон қилинаётган икки ташкилот фаолиятини тақиқлашга буйруқ берди. Бу ҳақда Шри-Ланка президенти матбуот хизмати хабар қилди.

"Президент Майтрипала Сирисена Шри-Ланка президенти сифатидаги ваколатлари доирасида Шри-Ланкада "Жамоат ат-Тауҳид ал-Ватания" ва "Жамиату ал-Миллату Иброҳим" ташкилотлари фаолиятини тақиқлаш чорасини қабул қилди", - дейилади хабарда.

Аввалроқ мамлакат оммавий ахборот вазири Руван Вижевардене мамлакатдаги террорчилик ҳаракатлари учун жавобгарлик юқоридаги икки гуруҳ зиммасида эканлигини маълум қилганди.

21 апрель куни Шри-Ланкада қатор портлашлар юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 250га яқин киши ҳалок бўлган.