Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатида 5та медални қўлга киритишди
Туркиянинг Анталя шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медалларни Нодирбек Ёқуббоев (17 ёшгача йигитлар), Жавоҳир Синдаров (15 ёшгача ўсмирлар) ва Ҳумоюн Бегмуратов (9 ёшгача болалар) тақдим этишди. Кумуш медалини Шамсиддин Воҳидов (17 ёшгача йигитлар) ва бронза медалини эса 13 ёшгача қизлар мусобақасида Умида Омонова қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида Мўғулистон ва Қозоғистон каби 3 та олтинга эгалик қилган Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медаллар сони бўйича улардан ортда қолди ва 3-ўринни эгаллади.
Мазкур мусобақада 33 мамлакатдан 392 нафар шахматчи қатнашди. Туркия терма жамоаси энг кўп – 125 кишилик таркиб билан қатнашган бўлса, Қозоғистондан 64 нафар, Озарбайжондан 29, Англиядан 27, Мўғулистондан 23 нафар ёш шахматчилар иштирок этди. Умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси эса 10 кишилик таркиб билан қатнашди.
Кеча, Ислом Каримов номли Тошкент Халқаро аэропортида шахматчиларимиз тантанали кутиб олинди.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022