Президент матбуот хизматига кўра, Шавкат Мирзиёев 29 октябр куни Анқарада Anadolu Group ҳолдинги бошқарув кенгаши раиси Камилхан Сулейман Язижини қабул қилди.

Учрашувда Самарқанддаги «СамАвто» корхонасини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт маҳсулотлари ҳажмини оширишга қаратилган қўшимча инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда чакана савдо соҳасидаги ҳамкорлик билан бирга, Ўзбекистонда чорвачилик мажмуасини барпо этиш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ҳолдингнинг Ўзбекистонда салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ва автомобилсозлик соҳаларига киритган йирик инвестициялари мамлакатдаги ислоҳотларга ишонч ифодаси экани таъкидланди.

















