Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

“Этимесгут” аэропортида Ўзбекистон раҳбари ва рафиқасини Туркия савдо вазири Ўмер Болат ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Ўзбекистон етакчиси Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашув ўтказди ҳамда Туркий давлатлар цивилизацияси боғининг очилиш маросимида иштирок этди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида кўп томонлама шерикликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди ҳамда қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Ташриф доирасида Туркиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилди.