12:24 / 30.04.2019
11051

«Пахтакор»нинг «Персеполис»га қарши ўйини вақти ўзгарди

Фото: Xinhua/Ahmad Halabisaz

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Персеполис» ўйини вақти ўзгартирилди, деб хабар беради Тошкент клубининг матбуот хизмати.

6 май куни ўтказиладиган беллашув соат 20:00да бошланиши белгиланган эди. Энди эса у 18:00га кўчирилган.

«Пахтакор» клуби матбуот хизмати бу ўзгаришга «ўйинга кўпроқ мухлислар келиши, ёш ишқибозларга ўйиндан сўнг қайтишларида қулайроқ бўлишини» сабаб қилиб келтирган.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» ОЧЛ гуруҳида 4 тур натижаларига кўра, 5 очко билан 3-ўринда, «Персеполис» эса 4 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. 

Top