Ўзбекистон вице-чемпиони «Пахтакор» Элит Осиё Чемпионлар Лигаси асосий босқичини дуранг билан бошлади.

Тошкентликлар Жидда шаҳрида турнирнинг амалдаги ғолиби «Ал-Аҳли» клубига қарши ўйнади ва 86-дақиқада Фламарион голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб юборди.

«Пахтакор» навбатдаги ўйинни 12 октябр куни ўз майдонида Саудия Арабистонининг яна бир клуби «Ал-Қодисия»га қарши ўтказади.

Элит ОЧЛ. Ғарб минтақаси. 1-тур

14 сентябр, Жидда, «King Abdullah Sports City» стадиони

АЛ-АҲЛИ (Саудия Арабистони) - ПАХТАКОР (Ўзбекистон) 1:1

Голлар: Фирас Ал-Бурайкан (90+3) - Фламарион (86)

Бош ҳакам: Абдулла Жамалий (Кувайт)

Ал-Аҳлий: Эдуард Менди, Ибраҳима Диаби (Валентин Атангана 62), Галено (Мешал Ал-Мутайрий 53), Саид Бааттиа, Иван Тони (Фирас Ал-Бурайкан 68), Матеус Мартинс, Мерих Демирал (Муҳаммад Сулаймон 68), Саад Балобаид, Райан Ҳамид, Солиҳ Абу Алшамат, Наиф Масуд (Эдуард Сперцян 46)

Пахтакор: Владимир Назаров, Заид Таҳсин (Муртазо Пуралиганжи 46), Дилшод Саитов, Иброҳим Ибрагимов, Акмал Мозговой (Муҳаммадали Дилшодбеков 88), Достонбек Ҳамдамов (Фламарион 68), Башар Ресан, Абдурауф Бўриев, Айман Ҳусайн (Стивен Чинеду 69), Шерзод Насруллаев (Ҳожиакбар Алижонов 78), Муҳаммадрасул Абдумажидов

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (63), Солиҳ Абу Алшамат (64)