Сиртқи таълимга қабул тартибида қандай ўзгаришлар юз берди?
Маҳаллий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш механизмига тузатиш киритилди. Бакалавриат, магистратура ва сиртқи таълим шаклига қабул қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Norma’нинг ёзишича, сиртқи шаклда фақат тўлов-контракт асосида ўқиш мумкин. Ҳужжатлар ҳар йили 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари дастурлари, баҳолаш мезонлари, топшириладиган фанлар (камида учта) блоклари имтиҳонлар бошланишидан олдин абитуриентлар эътиборига етказилади.
Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача, ўқитиш тилида ўтказилади. Имтиҳонларга ажратиладиган вақт олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади. Ёзма (амалий) ишлар титул варақларига идентификация рақамини қўйиш йўли билан шифрланган ҳолда топширилади ва текширилади.
Имтиҳонлар тегишли бакалавриат йўналишидаги 3 та фандан тўпланиши мумкин бўлган максимал баллдан келиб чиқиб баҳоланади. Ҳар бир фан бўйича саволлар блокидаги фаннинг ўрнига қараб максимал баллнинг 0%идан 100%игача бўлган оралиқда балл қўйилади.
Топширилаётган фанларнинг ҳар бири бўйича имтиҳон натижалари улар ўтказилганидан кейин 1–3 кун муддатда олий таълим муассасаси расмий веб-сайтида эълон қилинади. Синов натижаларидан норози бўлган тақдирда улар расман эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида апелляция аризасини бериш мумкин. У 1–3 кун ичида кўриб чиқилади.
Ўқиш учун белгиланган тўлов 15 сентябргача тўланади, шундан сўнг ректор ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиради.
Ҳужжат 29.04.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
15:25 / 08.05.2024
Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
18:41 / 09.08.2023
Сиртқи таълим шакли босқичма-босқич масофавий таълимга ўтказилади - Абдували Холиқов
21:19 / 05.07.2023