Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ўзбекистонга ҳар куни қанча электр энергияси етказиб бераётгани маълум бўлди
Фото: Сергей Мальгавко
Тожикистон қўшни мамлакатларга ҳар куни 11 миллион кВт/с электр энергияси экспорт қилмоқда. Бу кўрсаткичнинг катта қисми қўшни Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Масалан, 1 майда ушбу мамлакатга 6,2 миллион кВт/с электр энергияси етказиб берилди, деб хабар қилмоқда Авеста.
Афғонистон билан бу кўрсаткич 4,5 миллион кВт/с.ни ташкил қилади. Шунингдек, Қирғизистонга 40 минг кВт/с ҳажмида электр энергияси экспорт қилинди.
Ҳозирги кунда об-ҳаво шароити ва талабга қараб, ҳар куни 53-55 миллион кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда.
Аввалроқ, Тожикистон бу йил Афғонистон ва Ўзбекистонга электр энергияси экспортини оширишни режалаштираётгани хабар берилганди.
Дастлабки келишувларга кўра, қўшни мамлакатларга қарийб 3,2 млрд. кВт/с электр энергияси етказиб бериш режалаштирилган, яъни ҳар бир мамлакатга 1,6 млрд. кВт/с.дан.
«Барки точик» маълумотига кўра, ўтган йили қўшни Ўзбекистонга 1 миллиард 480 миллион кВт/с электр энергияси ҳар бир кВт учун 2 АҚШ центи нархида экспорт қилинган.
Мавзуга оид
12:57 / 07.04.2026
2026 йилнинг биринчи чорагида электр ишлаб чиқариш 7 фоизга ошди
18:02 / 12.03.2026
Март ойида электр энергияси кунлик истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди
11:13 / 02.03.2026
9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими ушланди
10:22 / 06.01.2026