11:10 / 05.05.2019
13350

АПЛни тарк этган учинчи жамоа номи ҳам маълум бўлди

Англия премьер-лигасининг 37-турида «Кардифф» «Кристал Пэлас»ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида ютқазди.

Бу натижадан кейин Уэльс жамоаси чемпионшипга тушиб кетди. Айни вақтда жамоа 31 очко билан 18-ўринда ва охирги тур натижаларидан қатъи назар 17-ўриндаги «Брайтон»га (36 турда 35 очко) ета олмайди.

Шу тариқа, жорий мавсумда АПЛни тарк этган барча уч жамоа номи маълум бўлди: бунгача «Ҳаддерсфилд» ва «Фулҳем» кейинги мавсумни чемпионшипда ўтказиши маълум бўлганди.

Айни вақтда чемпионшипдан АПЛга чиққан икки жамоа номи маълум бўлиб улгурган: «Норвич» ва «Шеффилд Юнайтед». Учинчи йўлланма учун «Лидс», «Вест Бромвич», «Астон Вилла» ва «Дерби Каунти» клублари кураш олиб боришади.

Қайд этиш керакки, «Кардифф» кейинги уч мавсум давомида АПЛни «Кристал Пэлас»га қарши учрашувдан кейин тарк этган тўртинчи жамоа бўлди. Бунгача «Пэлас» жорий мавсумда «Ҳаддерсфилд»ни қуйи лигага тушириб юборганди. Ўтган мавсумда эса «бургутлар» билан учрашувдан кейин АПЛни «Сток Сити» тарк этганди, 2016/17 йилги мавсумда эса  «Ҳалл»ни лондонликлар АПЛдан тушириб юборишган.

Top