Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2019
14726
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура 2018 йилда «хуфиёна» иқтисодиётга қарши кураш натижалари ҳақида ҳисобот берди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси давомида Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Хуфиёна иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш борасида 8 146 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 3 392 та маъмурий ва 4 178 та жиноят иши қўзғатилди. 

Жиноят ишларининг 617 таси тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши, 1731 таси мансабдорлик жиноятлари, 542 таси пул маблағларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ. 986 та яширин цех фаолияти тугатилиб, 8,6 млрд. сўмлик ноқонуний ишлаб чиқарилган маҳсулот олиб қўйилди. 

Шу билан бирга, валюта жиноятларига чек қўйилиб 9,8 млн. долларлик нақд чет эл валютаси ва 3,5 млрд. сўм олиб қўйилди.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳисобот даврида 1907 нафар мансабдор шахс турли кўринишдаги мансабдорлик жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилди. 

Мавзуга оид