Жаҳон | 15:12 / 07.05.2019
8653
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланканинг марказий қисмида жангариларнинг машғулот лагери борлиги аниқланди

Фото: REUTERS / Dinuka Liyanawatte

Шри-Ланка қуролли кучлари ва полициянинг қўшма рейди чоғида мамлакат марказий қисмида "Жамаат ат-Тавҳид ал-Ватания" гуруҳининг машғулотлар лагери жойлашганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ada Derana нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, лагерда 38 нафар жангари, жумладан, мамлакатда содир этилган терактларни бошқарганликда гумон қилинаётган Заҳран Ҳошим тайёргарликдан ўтган. Экстремистлар ин қурган деб тахмин қилинаётган икки қаватли бино Нувара Элия шаҳридаги мактаблардан бирининг қаршисида жойлашган.

Қайд этилишича, бино эгаси ва яна бир неча киши ҳибсга олинган.

21 апрель куни Шри-Ланкада саккизта портлаш амалга оширилди, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 260 киши ҳалок бўлди. Терактлар учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олган.

Мавзуга оид