Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кун ҳадиси: Бировлар устидан муҳокама қилишга ҳаққимиз йўқ
“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Яралиш, ўлим ва ризқ”, деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни “Мирзо Юсуф” жоме масжиди имом хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий шарҳлаб берди.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар (У зот ҳолбуки энг ростгўй, энг ишончли инсон эдилар): Шубҳасиз сизлардан ҳар бирингиз она қорнида яратилади. Қирқ кунда тўпланиб, яхлит ҳолга келади. Яна шунча вақт ўтгач, лахта қонга ва яна шунча вақтдан кейин бир парча эт ҳолатига келтирилади. Кейин бир фаришта юборилади. Унга жон ато қилинади. (Яъни, шу муддат тўрт ой ўн кунни эгаллаган бўлади. Демак ана шу муддатдан сўнг, Аллоҳ таоло ҳомилага жон ато қилади).
Фариштага яна тўртта нарса буюрилади. У кишини ризқини, ажалини, амалини ва ёмон ёки азиз бўлишини ёзади. Ёлғиз Аллоҳга қасамки, бирингиз умри ҳатто у билан жаннат орасида бир аршин масофа қолади. (Бир аршин – 71 см.га тўғри келади. Бу ерда айнан шунча қолади эмас, мажозий маънода яқин қолади, деган маънода келмоқда). Аммо тақдир қаршисида чиқади-да, унга аҳли жаҳаннамнинг амалини қилдиради ва у дўзахга киради.
Ва яна бирингиз умри давомида аҳли дўзахнинг амалини қилиб боради. Ҳатто у билан дўзахнинг орасида бир аршин масофа қолади. Тақдир унинг ҳам қаршисидан чиқиб, унга аҳли жаннатнинг амалини қилдиради ва у жаннатга киради”.
Бу ҳадисни Имом Бухорий, Имом Муслим ривоят қилганлар.
Бу ҳадиси шариф инсон она ҳомиласида пайдо бўлишини васф қилмоқда. Бундан 14-15 аср муқаддам айтилган маълумотлар эндигина ўз илмий исботларини топмоқда. Аллоҳ таоло ўзининг қудрати, илми билан она қорнидаги бир парча этга шакл беради, унга сурат беради. Унинг ичига ички аъзоларини жойлаштиради ва уни ўстириб, ривожлантириб боради.
Энг муҳими унга жон олиб борган фариштага яна тўртта вазифа ҳам юкланар экан. Ўша вазифалар банданинг ризқи, банданинг тақдири, унинг амали ва унинг ёмон ёки азиз бўлиши кабилардир. Яъни, инсон дунёга келмасидан туриб, унинг бахтли ёки бахтсиз бўлиши, ризқи, ажали, барча-барчаси битиб қўйилар экан.
Бу ҳадиснинг яна бир маъноси шундаки, у бизни бировлар устидан муҳокама қилишга ҳаққимиз йўқлигини ўргатади. Бировга мутлақ жаннатийсан, мутлақ дўзахийсан, дейишга ҳаққимиз йўқлигини англатади.
Мавзуга оид
22:39 / 11.06.2019
Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг ҳам айбларини яширади
18:51 / 10.06.2019
Мусулмон ўз биродарига зулм қилмайди, уни хорламайди ва ёлғон сўзламайди
19:11 / 08.06.2019
“Кун ҳадиси”: “Қайси бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тузатсин...”
18:54 / 06.06.2019