Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Менинг мингта кўзим йўқ»
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Alter Ego дастурида интервью берди. Шаҳар ҳокими журналистлар ҳақида ҳам ўз фикрини билдириб ўтди.
«Ростини айтганда, улар (журналистлар) менга ҳақиқатан ҳам ёрдам беряпти. Қайсидир муаммоларни кўрсатмоқда. Мен ҳокимман, мингта кўзим йўқ, бир вақтнинг ўзида ҳамма жойни кузатиб бора олмайман. Улар мен кўра олмайдиган муаммоларни очиб бермоқда.
Журналистлар Тошкентнинг ҳар хил жойларидаги муаммоларни борича кўрсатиб беряпти. Бу менга ҳақиқатдан ҳам фойда келтирмоқда. Охирги пайтларда матбуотни ҳурмат қилишни бошладим. Улар менга ва одамларга ёрдам беришяпти. Мен учун бу ижобий нарса. Турли сабабларга кўра келиб чиққан муаммолар бор.
Бироқ, мен матбуот янада профессионал ишлашини, журналистлар фактлар ва аниқ далиллар билан иш кўришини истар эдим», - дейди Ортиқхўжаев.
Бундан олдин, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳоким лавозимида қанча маош олишини айтганди.
Мавзуга оид
20:36 / 02.03.2024
«Пулни ўзи сизни қувсин». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Суперлига стартидан олдин «Пахтакор» жамоаси билан учрашди
17:29 / 08.02.2024
Minerva City’ни қуришга ажратилган ер шаҳар ҳокимлиги балансига қайтарилди — Янгиҳаёт тумани ҳокими
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:35 / 05.02.2024