Олигарх Игорь Коломойский Украинага қайтди
Олигарх Игорь Коломойский 16 майга ўтар кечаси Украинага қайтди.
Коломойский Украинани 2017 йил июнда тарк этган ва Швейцарияда яшаган, сўнгра 2018 йил сентябрда Исроилга кўчиб ўтган.
theBabel нашри маълумотларига кўра, тадбиркор Днепр аэропортига етиб келганини тасдиқлаган. “Тадбиркор биринчи навбатда нима билан шуғулланиши ҳақидаги саволга буни билмаслигини айтган”, дейилган хабарда.
2016 йил охирида Украина ҳукумати асосий акциядори Коломойский ҳисобланган, Украинадаги энг йирик хусусий банк – “Приватбанк”ни миллийлаштирган. Украина молия вазирлиги банкнинг 100 фоиз акцияси эгасига айланган.
Аввалроқ Коломойский банкни қайтаришни истамаётгани, балки судда адолатга эришиб, 2 млрд доллар компенсация тўланишини истаётганини айтган. Жорий апрель охирида Киев суди “Приватбанк”нинг миллийлаштирилишини ноқонуний деб топган.
Коломойский, шунингдек, Владимир Зеленский инаугурациясидан кейин Украинага қайтишга тайёрлигини айтган.
Коломойский энг бой ва нуфузли украиналик олигархлардан бири ҳисобланади. У Пётр Порошенконинг президентлиги вақтида дастлаб Днепропетровск вилояти губернатори этиб тайинланган, 2015 йилда бу лавозимдан олинган. Кейин 2 йил ичида асосий активлари – “Приватбанк” ва “Укрнафта” компанияларидан маҳрум этилган. Украинада олигархга нисбатан бир нечта жиноий иш очилган.
Мавзуга оид
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024
Макрон ва Стармер Трамп ғалабасидан кейин ҳам Украинани қўллашда «собит» бўлишга ваъда беришди
11:51 / 12.11.2024