Шри-Ланка полицияси 250га яқин кишининг ўлимига сабаб бўлган туркум портлашларга алоқадорликда гумонланган 89 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Ada Derana нашри хабар берди.

Полиция уч гуруҳ: "Жамоат ат-Тавҳид ал-Ватания", "Жамоат ал-Миллату Ибрагим" ва "Вилайя ас-Сейлани" гуруҳлари бевосита алоқадор деб ҳисобламоқда. Шри-Ланка президенти Майтрипала Сирисена мамлакатда ушбу ташкилотлар фаолиятини тақиқловчи фармоннни имзолади.

Йигирма биринчи апрелда Шри-Ланканинг турли қисмларида саккизта портлаш юз берди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, портлашлар натижасида 260 киши ҳалок бўлган.