Жиззах вилояти прокуратураси Даштободдаги мактаб ҳақидаги мақолага муносабат билдирди
Жиззах вилояти прокуратураси Kun.uz сайтида эълон қилинган, Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳарчасидаги 50-умумтаълим мактабидаги ҳолат тасвирланган «Зоминдаги 50 йилча аввал бунёд этилган 50-мактаб тобора тўкилиб бормоқда: масъуллар сукутда» сарлавҳали мақола юзасидан маълумот берди.
«Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштабод шаҳарчасида жойлашган туман халқ таълими бўлимига қарашли 50-сон умумтаълим мактаби тўғрисида «Зоминдаги 50 йилча аввал бунёд этилган 50-мактаб тобора тўкилиб бормоқда: масъуллар сукутда» номли «kun.uz» ижтимоий тармоғидаги мақола эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги «Обод қишлоқ» дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4201-сонли Қарорига асосан жорий йилда Зомин туманидаги 50-сонли умумтаълим мактаби капитал таъмирланиши белгиланган.
Бунинг учун вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси билан «Ҳирот Сервис» хусусий корхонаси ўртасида мактаб биносини капитал таъмирлаш учун 1.458.394.000 сўмлик шартнома имзоланган бўлиб, мактаб биносини фойдаланишга топшириш муддати 25.08.2019 йил этиб белгиланган.
Ҳозирги кунда «Ҳирот Сервис» хусусий корхонаси томонидан мазкур мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган бўлиб, бинонинг том қисмини алмаштириш ва пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, «kun.uz» ижтимоий тармоғидаги ушбу мақолада акс эттирилган мактаб биносининг хоналари ҳақиқатан ҳам таъмирталаблиги аниқланган бўлиб, бироқ ўқувчилар учун дарс машғулотларига мўлжалланган стол-стуллар мавжуд эмаслиги аниқланди.
Вилоят прокуратураси томонидан мазкур мактаб биносининг таъмирланиши алоҳида назоратга олинди ва амалга оширилган таъмирлаш ишлари якуни бўйича батафсил ахборот тақдим этилади», дейилади Жиззах вилояти прокуратураси хабарида.
Мавзуга оид
07:26 / 23.08.2024
Қарийб 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахс ушланди
18:36 / 12.08.2024
Зоминдаги осма дор йўли 18 августгача ёпилди
12:14 / 03.07.2024
Зомин қўриқхонасидаги фотоқопқонга Туркистон силовсини муҳрланди
20:40 / 22.06.2024