09:49 / 23.05.2019
18817

Ўзбекистонда «йўл солиғи» бекор қилинганми?

Фото: KUN.UZ

2018 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва мажбурий ажратмалар» мавжуд бўлган ва улар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сон қонунига асосан бекор қилинган.

ДСҚ хабарига кўра, солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб, бошқа мажбурий тўловлар жумласига кирувчи «Автотранспорт йиғимлари» жорий этилди. Ушбу йиғимлар:

автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун;

чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганлиги учун ундирилади.

Top