Light | 17:17 / 27.05.2019
10511
2 дақиқада ўқилади

Ҳаётингизнинг барча соҳаси учун фойдали бўлган 10 одат

Мақсадга осон эришиш, яқинлар билан муносабатларни яхшилаш ва ўз-ўзингиз билан уйғунликда яшаш борасида «Лайфхакер» ўз маслаҳатларини тақдим этади.

Фото: Лайфхакер

1. Ҳафтада бир куни кечки пайтни яқинларингиз билан бирор ерга бориш учун ажратинг. Масалан, шаҳарни айланинг, концертга боринг ва спорт ўйинларини ўйнанг. Бу муносабатларни мустаҳкамлайди.

2. Ҳар ҳафта беш нафар янги инсон билан танишишга ҳаракат қилинг. Ёки ўн нафар. Бу мулоқот доирасини кенгайтириш заруриятига боғлиқ.

3. Ҳар куни ярим ёки бир соат давомида кундалик ишларни бажармасликка ҳаракат қилинг. Табиат қўйнига чиқинг, йога билан шуғулланинг, китоб ўқинг ёки яқинларингизнинг ёнида бўлинг.

4. Ҳар куни кечки пайт қайдлар ёзинг. Шукр айтиш ҳиссини уйғотадиган нарсаларни қораланг. Яна ухлашда халақит бермаслиги учун барча тўпланган фикрларни ҳам қоғозга туширинг.

5. Энг муҳим ишларни тонгда бажаринг. Бу вақтни бекор кетмаслигига ёрдам беради. Ишингиз қай даражада мураккаб бўлишига қарамай, уни дарҳол бажариш лозим.

6. Кичик ютуқларни ҳам нишонланг. Нимага эришганингизни ўзингизга эслатинг. Акс ҳолда, кундалик ишлар билан бўлиб, ўз муваффақиятларингизни ҳам сезмай қоласиз.

7. Шахс сифатида ривожланиш борасида маслаҳатлар олиш учун подкастлар тингланг. Буни ишга кетиш вақтида йўлда, тозалаш ва таом пишириш вақтида бажариш ҳам қулай.

8. Мутолаа қилинг. Масалан, уйқудан олдин. Дам олиш кунлари эса мутолаа ва аудиокитобларга кўпроқ вақт ажратинг.

9. Спорт билан ҳар куни шуғулланинг. 15 дақиқа тер тўкишнинг ўзи кифоя. Юрак бунинг учун сизга миннатдорчилик билдиради.

10 Кунига саккиз соат ухланг. Ёки мириқиб ухлашга сиз учун қанча зарур бўлса, шунча дам олинг.

Мавзуга оид