Терлашнинг икки салбий жиҳати бор: ундан кейин оқ кийимларда сариқ доғ, рангли кийимларда эса оқ рангдаги доғлар қолади. Бироқ антиперспирант туфайли пайдо бўладиган оқ доғларни қандай кетказиш мумкин? Fabiosa.ru айнан шу мавзуга бағишланган маълумотлар билан ўртоқлашган.

Фото: Adme

Терлашга қарши ҳимоя воситасини танлаганда кўпинча рекламага амал қилиб, кийимда доғ қолдирмайдиганини танлашга ҳаракат қиламиз. Бироқ нима учундир кўпинча у ёки бу восита ҳам ўзидан кейин доғ қолдиради.

Дезодорант, антиперспирант ва дазодорантли стик (таёқча) лар терлашга қарши воситалар ҳисобланади. Улар таркиби ва қўлланишига кўра бир-биридан фарқ қилади.

Антиперспирант ва стиклар. Уларнинг таркиби алюмин тузлар ҳамда суртилган жойда ҳимоя тўсиғини ҳосил қилиб, терлашга йўл қўймайдиган бирикмалардан иборат. Одатда, айнан антиперспирантлар кийимда ювганда кетмайдиган катта оқ доғларни қолдиради. Оқ доғлар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида антиперспирант формуласига сольвентлар қўшилади, улар эса антиперспирант самарасини бироз камайтиради.

Дезодорантлар. Қўлтиқ остидаги тукларда ёқимсиз ҳид уйғотадиган кўплаб бактериялар бўлади. Дезодорант эса уларнинг ҳаракатини блоклайди, бироқ у ҳам ўзидан кейин оқ доғлар қолдиради.

Кийим ювилганидан кейин ҳар доим ҳам доғ ва ҳид бутунлай кетмайди. Бундан ташқари, тез-тез машинада кир ювиш кийимлар охорини кетказади. Ана ундан кейин улар рангсиз кўринишга келиб қолади.

Рангли кийимларни оппоқ доғлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

Эътиборингизга қўл остидаги воситаларни қўллаб, доимий натижа берадиган усул тақдим этилади.

1. Оқ доғ устига ош содасини кўп миқдорда сепиб қўйинг.