Жаҳон | 16:46 / 30.05.2019
12120
1 дақиқада ўқилади

Олий рада Украина бош вазирининг истеъфосини қабул қилмади

Фото: REUTERS/Valentyn Ogirenko

Олий рада Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг истеъфосини қабул қилмади. Унинг истеъфо ҳақидаги сўровини 226 овоз лозим бўлгани ҳолда 97 депутат қўллаб-қувватлади.

Шу тарзда, ҳукумат ўз ишини тўлиқ таркибда давом эттирадиган бўлди.

Овоз беришдан олдин Гройсман раданинг ҳар қандай қарорини қабул қилишини билдирди.

"Ҳар қандай қарорни ҳурмат билан қабул қиламан, менинг истеъфо ҳақидаги қарорим туйғуларга боғлиқ эмас, бу менинг позициям ва ҳаётимда ҳеч қачон масъулиятни бошқаларга юкламаганман", - деди у.

Украина бош вазири истеъфога чиқиши ҳақида 20 май куни эълон қилганди.

Гройсман ҳукуматни 2016 йилдан бошқара бошлаган бўлиб, 38 ёшида Украина тарихидаги энг ёш бош вазирга айланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид