10:20 / 31.05.2019
26187

Мактаб формаси комплектига нималар кириши керак?

Мактаб ўқувчиларининг ягона формаси 1-6 синф ўқувчилари учун алоҳида, 7-11 синф ўқувчилари учун алоҳида шакл ва бичимда тасдиқланган.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, 1-6 синф ўқувчилари учун форма комплектига: 

оқ кўйлак (100 % пахта); 
кўк, кўк катак нимча (65 % пахта/35% полистер);
кўк шим (ўғил болалар учун) (65 % пахта/35% полистер);
кўк катак юбка (қиз болалар учун) (65 % пахта/35% полистер);
1 кўк енгил куртка киради (65 % пахта/35% полистер) киради.

7-11 синф ўқувчилари учун форма комплектига:

1 оқ кўйлак (70 % пахта/30% полистер); 
1 тўқ кўк нимча (45 % пахта/55% полистер);
1 тўқ кўк шим (ўғил болалар учун) (45 % пахта/55% полистер);
1 тўқ кўк юбка (қиз болалар учун) (45 % пахта/55% полистер);
1 тўқ кўк пиджак (45 % пахта/55% полистер) киради.

Top