Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий денгизда сув остига ғарқ бўлган қадимий дунё қолдиқлари топилди
Британиянинг Бредфорд университети олимлари Шимолий денгизда қадимий мезолит даврига оид қолдиқларга дуч келишган, деб ёзмоқда Live Science.
Экспедиция чоғида мутахассислар турли намуналар олишган ва уларни текшириб кўриб, ландшафт ва тошга айланган қолдиқлар ёши ўн минг йилга тенг бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Тадқиқот олиб борилаётган ҳудуд Доггерленд — Британиянинг шарқий соҳиллари ва Шимолий денгизнинг жанубий қисми остидаги қуруқлик массивига оиддир.
Илгарироқ, олимлар денгиз остида сиқилган торф қатлами борлигини аниқлашган эди. Уларнинг фикрича, 12 минг йил аввал бу ҳудудда энг дастлабки овчилар умргузаронлик қилган бўлиши мумкин. Кейин тахминан 4 минг йил ўтгач, бу жойлар сув остида қолган. Мутахассислар бу ҳудудда тадқиқотларни давом эттириш ниятида.
«Биз яқинда қадимий қўналғалар изига дуч келишимизга ишонамиз. Бу ҳудудда қўлга киритилган осори атиқалар бу ерда яна нималардир бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда», — дейди арихеолог Виесент Гаффни.
Олимлар Доггерлендга ҳолландларнинг тадқиқот кемасида кузда қайтиб келишмоқчи.
Мавзуга оид
14:39 / 27.01.2026
Мерц: Шимолий денгизда хавфсизлик масаласи айниқса долзарб бўляпти
00:38 / 12.05.2025
Шимолий денгиз соҳилларидан улкан китнинг жасади топилди
07:57 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
21:01 / 10.03.2025