Эркаклар аёлларга қараганда тезроқ озишади. Бу факт парҳезшунослар томонидан исботланганига анча бўлган. Йиллар давомида ўзингизни парҳезлар билан ҳолсизлантиришингиз, спорт залида соатлаб тер тўкишингиз мумкин, бироқ натижа сезиларли бўлмайди. Нима учун айрим кишилар тез озишади, бошқаларда эса бу жараён муваффақиятсиз кечади? Эҳтимол, бунга гормонлар айбдордир.

Гормонларнинг таъсири
«Камроқ истеъмол қил – кўпроқ сарфла» одати қисман тўғри. Ортиқча вазннинг асосий сабаби – моддалар алмашинуви ва гормонал мувозанатнинг бузилиши. Озишни бошлашдан аввал бажарилиши керак бўлган нарса – эндокринологга мурожаат этиш.
Бугун «бир деганда» аёлларнинг оза олмаслигида қайси гормонлар айбдорлиги ва ортиқча ейиш – хавфли белги экани ҳақида ҳикоя қилади. Мақола охирида эса эндокрин паталогияни истисно қилиш топшириш керак бўлган 10 та таҳлил ҳақида ҳам маълумот мавжуд.
Лептин
Бу гормон иштаҳани назорат қилади ва қувват алмашинуви учун жавоб беради. Уни тўйиш ва семизликнинг асосий гормони деб аташади. Лептиннинг паст кўрсаткичи иштаҳа ортишини чақиради ва семизликка олиб боради. Агар организм ҳужайраларида ёғлар кўп бўлса – лептин даражаси ортади. Шу тариқа мияга «Ейишни бас қил!» буйруғи юборилади. Бироқ лептиннинг ортиқчалиги тромбоз хавфини юзага келтиради.
Грелин
Ошқозон-ичак тизимида ишлаб чиқарилади ва очлик ҳиссини уйғотади. Грелин асаб тизимини қўзғатади ва юрак қон-томир тизимини ҳимоя қилади. Агар тез-тез тамадди қилсангиз, грелин даражаси паст бўлади. Бироқ хавотирлилик ва депрессия зўриқиши ортади. Овқат бўлмаганда гормоннинг юқори кўрсаткичи хавотирни пасайтиради. Боши ва охири йўқ айлана юзага келади – парҳездан кейин иштаҳа карнай бўлади.
Шунинг учун кунига 4-5 мартадан ортиқ овқатланмаслик керак. Улардан 2 таси енгил тамадди бўлиши лозим. Нонуштага алоҳида эътибор қаратилиши шарт.
Эстроген ва прогестерон
Аёлларнинг жинсий гормонлари 45 ёшдан кейин, аёлларда менопауза бошланганида ўзини кўрсатади. Эстрогеннинг паст даражаси қорин соҳасида ёғ ҳужайралари тўпланишига ҳисса қўшади. Прогестероннинг паст даражаси организмни кўпроқ суюқлик тўплашга мажбур қилади. Ўз-ўзидан тана ўлчами ортиб боради.













