Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача таълим вазирлиги Суриядан қайтган болалар учун байрам уюштирди
1 июнь куни Мактабгача таълим вазирлиги (МТВ) Яқин Шарқда узоқ давом этган қуролли можаролар ҳудудларидан қайтган аёллар ва болалар учун байрам ташкил этди. МТВ матбуот хизмати Kun.uz'га шу ҳақида хабар берди.
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Суриядан қайтган аёллар ва болалар учун Тошкент вилоятидаги санаторий ҳудудида болалар байрами ташкил этилди. Турли ёшдаги 100дан ортиқ болалар учун совғалар ва ширинликлар тақдим этилди, ижодий маҳорат дарслари ва аниматорлар иштирокидаги ёрқин чиқишлар тайёрланди.
“Қуролли можаролар ҳудудларидан қайтган болаларни олдинда ижтимоий мослашув каби мураккаб давр кутмоқда. Бугунги байрам улардаги ижобий ҳис-туйғуларни қайта тиклаш ва ҳаётларининг дастлабки йилларида кўрган жабр ва аянчли хотираларини оз бўлса-да бартараф этишга қаратилган биринчи қадамдир. Болаларнинг тинч ҳаётга қайтганига уч кун бўлди ва биз уларда ижобий ҳиссиётлар пайдо бўлаётганини кўряпмиз: улар атрофдагилар учун тобора очилиб, ҳаётга қизиқувчанликни намоён этишмоқда. Аммо болаларнинг жамиятга тўлиқ мослашувчи учун хали жуда кўп ишлар амалга оширилиши лозим. Уларнинг жамиятга ва дунёга бўлган ишончини тиклаш учун барчамиздан вақт, сабр ва чексиз муҳаббат талаб этилади", - дейди МТВнинг мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш ва стратегик ривожлантириш бўйича бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.
Шаҳноза Мирзиёева зиддиятли ҳудудлардан қайтган аёллар билан суҳбатлашар экан, уларнинг дардларини тинглади ва йўллаган саволларига жавоб берди. Унинг таъкидлашича, ҳар бир бола, қаерда туғилганидан қатъи назар, давлат ҳимояси остида бўлади, болаларнинг оналари эса психологик ва ижтимоий ёрдам билан таъминланади.
Мавзуга оид
17:57 / 10.04.2026
Ўзбекистонда «Инсон» ижтимоий волонтёрлик тизими шакллантирилади
19:06 / 19.11.2025
Ногиронлиги бор шахслар камбағаллар реестридан чиқарилади ва тўлиқ давлат томонидан қўллаб-қувватланади – президент
18:00 / 13.05.2025
Ўзбекистонлик 14 нафар фахрийнинг ҳаётига оид «Хотира нури» китоби тақдим этилди
11:02 / 23.10.2024