Ушбу нашрларда ўзбекистонлик минглаб мусулмонларнинг “Лайлатул қадр” кечасидаги ҳолати, уларнинг хатмонада қоим бўлишлари акс этган. Дрон орқали олинган ушбу суратларда Қадр кечасининг шукуҳи ва Қуръони карим хатмонаси учун тўпланган инсонларнинг йирик жамоатини кўриш мумкин.
Ҳақиқатан, ҳам бу йилги Рамазон ойида Ўзбекистондаги жами жоме масжидларда Қуръон хатмоналари чиройли суратда ўтказилди. Унда минглаб мўмин-мусулмонлар қоим бўлди. Кўпдан кўп дуолар қилинди, қалбдан яхши ниятлар қилинди.










