Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин болалар учун энг фойдали китоблар Қуръон, Инжил ва Таврот эканлигини айтди
Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, Қуръон, Инжил ва Таврот китобларини ўқиш фойдалидир.
"Инжилни ўқишсин, Таврот, Қуръонни ўқишсин, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу фойдали. Бу китоблар ўғил болаларга ҳам, қиз болаларга ҳам тўғри келади", - деди Путин журналистларнинг у ҳар қандай мамлакатдаги болаларга қандай китоб ўқишни маслаҳат бериши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавобан.
"Чунки дунёдаги барча динларда инсонпарварлик мужассам. Агарда биз уларга амал қилсак, дунё янада яхшироқ бўлади", - деб қўшиб қўйди Россия президенти.
АҚШнинг Pew тадқиқот маркази маълумотларига кўра, Россия аҳолисининг 71%ини православлар, 10%ини мусулмонлар ташкил этади.
Мавзуга оид
14:32 / 23.02.2026
Уиткофф Зеленский ва Путин яқин орада учрашиши мумкинлигини истисно этмади
08:01 / 29.08.2025
Уиткофф: Путиннинг Украинага тинчлик таклифи "Донецкни ўз ичига олади"
08:25 / 26.07.2025
РФ: Путиннинг Зеленский билан учрашуви ёз охиригача юз бермайди
11:06 / 04.07.2025